info@mc.uz
• Ishonch telefoni: 1298 •
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

2022-йил 15-июн куни Д.Адилов бошчилигидаги делегация аъзолари Кореянинг Сеул шаҳрига келишди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > 2022-йил 15-июн куни Д.Адилов бошчилигидаги делегация аъзолари Кореянинг Сеул шаҳрига келишди
Июн 20, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Халкаро хамкорлик Янгиликлар

✅16-июн куни Д.Адилов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ICAK Кореянинг халқаро қурувчилар ассоциатсиясига ташриф буюришди. Ассосиация раиси Парк Сунхо томонидан икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалари туфайли амалга оширилаётган ҳамкорликлар салмоғининг ошиб бораётганлиги айтилди. Бугунги кунда Корея ташкилотлари учун Ўзбекистонга инвестиция киритиш қизиқ ва фойдали ҳисобланмоқда. Шу сабабли ICAK ҳам жамоат ва йўл қурилиши соҳаларида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан Корея тажрибасини улашиш ва инвестицион лойиҳаларда иштирок этиш истагида эканлигини билдирди.

▶️Д.Адилов томонидан Ассоциация раиси Парк Сунхонинг ишчи гуруҳ аъзоларини илиқ қабул қилганлиги ҳамда Ўзбекистонда қурилиш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида бугунги кунда жамоат қурилиш объектларини қурилишига хорижий ташкилотлар жалб қилинаётганлиги ва бу ташкилотлар сафида Корейс ташкилотларини ҳам иштирок этишида Қурилиш вазирлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

📎Қурилишда техник меъёрлаш маркази директори Р.Қўчқоров Марказ фаолияти ва Ўзбекистон қурилиш нормаларини такомиллаштириш, хусусан, баланд биноларни қуриш, ёнғин хавфсизлиги, муҳандислик коммуникациялари бўйича ШНҚларни ишлаб чиқиш долзарб вазифа эканлиги ҳақида маълумот берди.

📌Бугунги кунда Корея Республикаси Ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт вазирлиги MOLIT ҳамда Корея қурилиш муҳандислиги ва қурилиш технологияси институти KICT ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур меморандум асосида Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасида ШНҚларни такомиллаштириш лойиҳаси келишилган. Ушбу лойиҳанинг ўз вақтида сифатли амалга оширилишини назорат қилувчи ташкилот этиб, ICAK ташкилоти белгиланган. Қурилишда техник меъёрлаш маркази томонидан мазкур лойиҳани амалга оширишда маҳаллий хусусиятларни инобатга олиш ва самарадорликни ошириш бўйича бажарилиши керак бўлган тавсия ҳамда таклифлар билдирилди.

🖊Ассоциация раиси Парк Сунхо Д.Адилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ўрганиб чиқилиши ҳамда бу ҳақида Ўзбекистонга қисқа фурсатларда маълум қилинишини билдирди ва Кореяга режалаштирилган хизмат сафарининг самарали ўтишида омад тилади.