• Ishonch telefoni: 1298 •

Май 6, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🏗Қурилиш индустрияси тобора ривожланиб, дунё мамлакатларининг имижини ўзгартириб бораётган бугунги даврда кечаги ютуқларимиз билан фахрлана олмаслигимиз бор ҳақиқат. Боиси технологияларда усул ва услублар шиддати олдимизга янги вазифалар қўймоқда. Хусусан, йўл қурилишида ҳам. Айнан шу мақсад, мавжуд ҳолат, топшириқлар ижроси мутахассисларни бир ерга жамлади.

✅Қурилишда стандартлаштириш республика маркази комплекс лабораториясида бўлиб ўтган семинар ўзаро фикрлашиб олиш, йўл қурилишидаги янги нормативларни ишлаб чиқиш, умумлаштириш, таклифлар киритишда майдон вазифасини ўтади. Маълум қилинганидек, жорий йилнинг 7-апрел куни Президентимиз иштирокида ўтказилган видеоселекторда соҳа вакиллари зиммасига катта вазифалар юклатилган. Хусусан, ушбу йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ҳамда велосипед йўлаклари барпо этиш, уларни цемент-бетондан қуриш, лойиҳалашда дренаж тизимига алоҳида эътибор қаратиш каби масалалар илгари сурилган.

❗️Мунозараларда муносабатлар турлича. Бироқ ягона мақсад йўл қурилишида сифатга эришиш. Семинарда ҳам масаланинг шу жиҳати муҳокамалар марказида бўлди. Маълум бўлишича, ички йўлларни техник ва технологик жиҳатдан яхшилаш, бетон йўлаклар қуриш бўйича янги йўриқнома ишлаб чиқилган ва семинар давомида ушбу ҳужжат янада такомилига етказилади.

🟢Қурилиш соҳасида стандарт нима? Лаборатор таҳлилларчи? Шу каби саволларга айнан мазкур комплексда жавоб топиш мумкин. Боиси бу ерда илм амалиётга сингдирилади. Семинарларнинг айнан шу жойда ўтказилишида ҳам ана шундай маъно-моҳият бор. Дарвоқе, ёшлар учун ушбу лаборатор мажмуа – ўзига хос дарсхона. Асосан архитектура ва қурилиш соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари ёшлари назарий билимларини ушбу марказда мустаҳкамлайдилар.

✔️Умуман олганда, мазкур компекс лаборатория янги ғоялар, ишланма ва инновацияларни амалга татбиқ қилишда муҳим майдон, тажриба мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.