Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 639-сон қарори билан “2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастури” тасдиқланган бўлиб, унга асосан 2020-2022 йилларда жами 316 та МФЙ ҳудудларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Жумладан, 2020 йил Манзилли рўйхатга 96 та МФЙ ҳудудларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилган бўлиб, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ишлари якунланди.
“Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ мажлислар залида:
1. Андижон вилояти Асака туманининг 2 та, Мирзаобод туманининг 4 та;
2. Бухоро вилояти Бухоро туманининг 2 та, Вобкент туманининг 4 та ва Жондор туманининг 3 та;
3. Наманган вилояти Мнгбулоқ туманининг 3 та, Чуст туманининг 3 та ва Косон туманининг 3 та;
4. Фарғона вилояти Қўштепа, Қува, Бешариқ, Боғдод ва Бувайда туманларининг 1 тадан маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларининг бош режаси билан биргаликда ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳаси ва ёндош маҳаллаларни ривожлантириш схемалари муҳокама қилинди.
Ушбу бош режалар асосида келгусида йўл, сув, муҳандислик тармоқлари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари (боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш объектлари кабилар), меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳудуднинг салоҳиятига қараб ишлаб чиқариш объектлари, инфраструктура объектлари, аҳоли маданий ҳордиқ чиқариш учун кўнгилочар объектлар, истироҳат боғлари қурилиши ташкил этилади ва натижада қишлоқлар қиёфаси шаҳарлар кўринишидан асло фарқ қилмайди.