Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Андижонда ноқонуний қурилиш объекти аниқланди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Андижонда ноқонуний қурилиш объекти аниқланди
Фев 23, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Ижтимоий тармоқ орқали журналист Хуршид Далиев каналида Андижон шаҳар 2-кичик даҳа ҳудудида 7 қаватли турар жой биноси қад кўтараётгани, аммо аслида қурилиши тугалланмаган бино 2 қаватли тиббий хизмат кўрсатиш иншооти сифатида эмас, балки 7 қаватли турар-жой биноси сифатида қурилиши бошлангани, ушбу турар-жой биноси қурилиши учун дастлабки қурилишга рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмагани, бу билан ушбу объектдаги қурилиш ишлари тегишли экспертиза кўригидан ўтказилмагани ва унга таалллуқли лойиҳалар қилинмагани танқид остига олинган. Андижон вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Андижон шаҳар 2-кичик даҳа ҳудудидаги 4-қаватли турар-жойлар ўрамида “VELIKIY VELIKAN” МЧЖ раҳбари Абдуллаев Зиёвиддин томонидан ўзбошимчалик билан лойиҳа ҳужжатларисиз 2-қаватига етказиб борган ҳолда (+ ертўласи билан) ноқонуний 519,84 кв.метрли бинони қуриб бораётганлиги ҳолатини аниқланди.

Бу ҳолат бўйича Андижон вилояти ҚСҲН инспекцияси 22.01.2021 йилда №02-04/39-сонли хати орқали Андижон шаҳар ҳокимига ҳамда шу кунги №02-04/38-сонли хати билан Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Холматовга ўзбошимчалик билан қуриб борилаётган қурилишни тўхтатишда амалий ёрдам беришни сўради.

Бундан ташқари инспекциянинг инспекторлари томонидан объект жойига бир неча бориб, қурилиш ишларини олиб бораётган ёлланма усталарга объект эгасини сўраб мурожаат этди ва усталарга қурилиш ишларини тўхтатишни билдирди. Қурилиш ишлари тўхтатилмагач, суриштирув орқали ушбу объект “VELIKIY VELIKAN” МЧЖ томонидан амалга ошириб борилаётганлиги аниқланди. Натижада, “VELIKIY VELIKAN” МЧЖнинг иш бошқарувчиси Х.Толиповга инспекциянинг 27.01.2021 йилдаги “Қурилиш ишларини тўхтатиш тўғриси”даги №14-2/001-сонли ва №14-2/002-сонли ёзма кўрсатмаси берилди ва МЧЖ раҳбари З.Абдуллаевни хабардор қилиш ва қурилиш монтаж ишларини олиб бормаслик таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 йилдаги 343-сонли қарор асосида Андижон вилояти ҚСҲН инспекция “VELIKIY VELIKAN” МЧЖ раҳбари З.Абдуллаевдан олинган тушунтириш хати ҳамда тил хатлари ва бошқа асословчи ҳужжатларни “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми бўйича 08.02.2021 йилда судга берди ва суд идораси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жаримага тортилди.

2021 йил 5 февралда №10.2/14-20-сонли яна мурожаатчилар талабномаси бўйича Андижон шаҳар қурилиш бўлими ва вилоят ҚСҲН инспекцияси мутахассиси Андижон шаҳар 2-кичик даҳа ҳудудидаги 4-қаватли турар-жойлар ҳудудида “VELIKIY VELIKAN” МЧЖ томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қуриб бораётган (2 қаватли + ертўласи) қурилиш объекти жойда қайта ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди.

“VELIKIY VELIKAN” МЧЖга тегишли бўлган 450 кв.метр ер майдонидан ташқари, қўшимча ўзбошимчалик билан ноқонуний 96.84 кв.метрни қўшиб олган ҳолда жами-519.84 кв.метрни эгаллаб олиб, (2қаватли + ертўласи) бино қурилиш ишларини олиб бормоқда.

Юқори манзилдаги кўчмас мулк ҳужжатида “Қурилиши тугалланмаган бино”ни тақдим этилган мулк ҳужжатларида мулклар қуйидагича кўрсатилган (ер участкасининг кадастр рақами: 17:15:02:04:04, ҳужжат бўйича 450 кв.метр эканлиги кўрсатилган). Ушбу қурилиши тугалланмаган объект, Андижон шаҳар Бош режасига киритилмаган. Амалдаги қонунларга ва ШНҚ 2.07.01-03 талаблари асосида атрофдаги 4 қаватли турар-жойларга нисбатан ушбу қурилиш объектининг жойлашувини ўрганиб чиқилмаган. Шунингдек, бу объект бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.20218 йилдаги 370-сонли қарори талаблари бўйича ҳеч қандай ҳужжат қилинмаганлиги учун ушбу қурилишни ноқонуний деб топилган ҳамда бу иш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 йилдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарори асосида Андижон шаҳар ҳокимлиги ишчи комиссиясининг ваколати ҳисобланади.