Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

MCUZ > Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1.  соҳа бўйича маълумотга эга бўлган бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари;
    корхонага ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар нусхалари;
  2.  мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Лицензия талабгори III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим.

Лицензия талабгори лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими лицензия талабгори номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса лицензия талабгори мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

 

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИ:

Талабгорининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт

 

ХИЗМАТ НАРХИ: 3 БҲМ

 

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/docs/4325671#4326488

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Лицензия давомийлиги: чекланмаган