• Ishonch telefoni: 1298 •

Коррупцияга қарши кураш

MCUZ > Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Президентининr “Давлат орrанлари ва ташкилотларининr фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 Йил 15 июндаrи ПФ-6247-сон Фармонини амалга ошириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР  РЕЖАСИнинг 16-банди ижроси юзасидан

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2019 йил 30 августда тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 4-банди билан Қурилиш вазирлиги тизимида БМТ Тараққиёт дастури кўмагида танлов ўтказиш асосида, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Қурилиш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтиришга қаратилган «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
17 февралдаги 72-ф-сон фармойиши ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Қурилиш вазирлиги тизимида халқаро аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш “комлаенс назорат” тизимини жорий этиш белгиланган фармойиш ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.

Халқаро аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари билан ҳамкорликда  амалга оширилган ишларнинг биринчи босқичида қурилиш соҳасига тааллуқли 25 та қонун ва 30 та вазирлик ички ҳужжатлари таҳлил қилинди. Шунингдек, KPMG экспертлари томонидан 27 нафар вазирлик бошқармалари ва бўлим бошлиқлари билан 40 соатлик интервью ўтказилиб, тизимда юзага келаётган коррупцион ҳолатлар келиб чиқишининг 70 та сабаби аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан хорижий экспертлар томонидан 50 та тавсия ишлаб чиқилди. Натижада KPMG экспертлари вазирлик фаолияти тўғрисида умумий ҳисобот ишлаб чиқилди.

KPMG экспертларининг мавжуд хатарларни ҳисобга олган ҳолда вазирликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги ҳисоботи тайёрланди ва ушбу тавсиялар асосида вазирлик тизимида юзага келаётган коррупцион ҳолатларнинг сабаб ва шарт-шароитларининг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш борасидаги “Йўл харитаси” Қурилиш вазириниг  2021 йил 9 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланди.

“Йўл харитаси” 7 боб ва 76 банддан иборат бўлиб, унда:

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  2. Ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  3. Комплаенс-назорат функциясини ташкил этиш;
  4. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маълумот бериш ва оммалаштириш;
  5. Автоматлаштириш;
  6. Вазирлик функцияларини бажарилишини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар;
  7. Бошқа тадбирлар назарда тутилган.

Ҳозирги кунда вазир бўйруғи асосида вазирлик тизимига кирувчи барча ташкилотларда ички буйруқ билан мослаширилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, аниқ ижрочилар ҳамда муддатлар қўйилиб, ижрога қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майда “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сон қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2020 йил 24 декабрь куни тасдиқланган “Йўл харитаси” чора-тадбирлари ижроси юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг            2021 йил 19 майдаги 06/1-02/596-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган “Йўл харитаси” чора-тадбирлари ижроси юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга
қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 29 июндаги “Соғлиқни сақлаш, таълим ва қурилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият тўғрисида”ги 27-сон қарорида берилган топшириқлар ва Қурилиш вазирининг  2020 йил 15 сентябрдаги 250-сон буйруғи билан тасдиқланган “Чора-тадбирлар” режаси ишлаб чиқилиб, ижроси олиб борилмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини таъминлаш ва инсон қадрини ошириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали таъсирини кучайтириш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ҳам зарурат, ҳам мажбуриятга айланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга оширишимиз зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2019-йил 1-августдан бошлаб эксперимент тариқасида жамоатчилик ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда капитал қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда ҳамда бу жараёнлар бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Ушбу йўналиш бўйича 33 та банддан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, шаффофликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди ҳамда ушбу чора-тадбирлар изчил давом эттирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-февралдаги фармойиши билан Қурилиш вазирлиги тизимида КПМГ халқаро аудиторлик компанияси (Италия) экспертлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш “комлаенс-назорат” тизимини жорий этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиди ва қурилиш соҳасига тааллуқли 25 та қонун ҳамда вазирликнинг 30 та ички ҳужжати таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда КПМГ экспертлари билан ҳамкорлик дастурлари доирасида қурилиш вазирлиги тизимида бўш иш ўринларига номзодларни ишга қабул қилиш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупсион жиноятлар ҳақида хабар бериш тартиби, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизимларини ўзида ифодалаган 15 дан ортиқ ички идоравий ҳужжат халқаро стандартларга мос равишда қайта қабул қилинди.

Шунингдек, БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда КПМГ экспертлари иштирокида вазирлик тизимида фаолият юритаётган барча масъул ходимлар, комплаенс назорати бўйича мутахассислар учун 20 дан зиёд ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ҳужжатлар алмашинувида инсон омилининг аралашувига йўл қўймаслик, бунда электрон ҳужжат айланишини таъминлаш мақсадида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ишга туширилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган ушбу лойиҳа билан қурилиш объектларини реконструкция қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, экспертиза, назорат ва мониторинг фаолиятлари тўлиқ рақамлаштирилди.

Жумладан, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида “Қурилиш сифат назорати” ва “Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизимлари фаолияти йўлга қўйилди.

“Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосалари” электрон реэстри, “Инвестиция дастуридаги объектлар қурилиши мониторинги” ахборот-таҳлилий тизими, “Қурилиш соҳасида давлат хизматлари” платформаси ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.

Мазкур платформа орқали қурилишнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича хизмат турлари тўлиқ рақамлаштирилди.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинди.

“Қурилиш пудрат ташкилотлар рейтинги” ҳамда “Лойиҳа ташкилотлари рейтинги” ахборот платформаларининг ишга туширилгани фаолият самарадорлиги ва шаффофлигини таъминламоқда.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида электрон ҳужжат алмашинуви жорий этилди.

Ҳозирда “Қурилишдаги назорат” тизими орқали Республика бўйича 32 800 нафардан зиёд фойдаланувчи назорат фаолиятини юритмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “э-ижро аукцион” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши йўлга қўйилди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳамда капитал қурилишда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишнинг ўта муҳимлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан:

  1. Кундалик фаолиятда халқ билан бевосита юзма-юз ва очиқ мулоқот шакллари кенгайтирилади, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали уларнинг қурилиш соҳасида бўлган мурожаат ва муаммолари адолатли ҳал этилади.
  2. Фаолият яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиниб, қурилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш учун бор билим, тажриба ва имкониятлар сафарбар этилади.
  3. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабаблари ўрганилиб, шунингдек, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага маълум қилинади.

Коррупцияга қарши кураш бўйича турли хил мазмундаги буклет, плакат ва кўргазмали материаллар тайёрланиб, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари амалга ошириб борилади. Улар вазирликнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади.

  1. Қорақалпоғистон Ресапубликаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ва тизим ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий-саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва оқибатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича машғулотлар мунтазам равишда ташкиллаштирилади ва ўтказилади.
  2. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бош бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимларига ходимларни танлов асосида ишга қабул қилишда шаффофлик ва очиқлик таъминланади, шу билан бирга номзодларнинг вазифа ва функцияларига мослиги ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида касбий малакаси, ойлик маоши ҳамда лавозимини ошириш, шунингдек, рағбатлантириш механизми такомиллаштирилади.
  3. Ҳудудий бош бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари ва тасарруфий таълим муассасаларида фуқаролар ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишни (мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжат қабул қилиш, жавоб хатларини бериш ва ҳоказолар) электрон тизим орқали амалга ошириш бўйича механизм такомиллаштирилади ҳамда барча тизим ходимларининг огоҳлигини текшириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича шартли “ёлланма мижоз” тадбири ўтказилиб борилади.
  4. Вазирлик тизимидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар бўйича мониторинг мунтазам амалга ошириб борилади ҳамда бу борадаги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик ишлар ташкил этилади.
  5. Ҳаракатлар стратегияси ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча ислоҳотларни амалга оширишга жиддий масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашилади, энг асосийси, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайтирилади.

Вазирлик тизими зиммасига юклатилган вазифалар сидқидилдан, ҳалол ва виждонан бажарилади, қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга бўйсунган ҳолда фаолият амалга оширилади.

 

Б.Закиров

Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш вазири

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 4 сентябрдаги “Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш  ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 16 сентябрда Қурилиш вазирининг 251-сонли буйруғи билан махсус Ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ишчи гуруҳга вазир ўринбосарлари, вазирлик бошқарма бошлиқлари, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва Бош прокуратурадан ходимлар бириктирилди.

Вазирлик фаолиятини ҳамда соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, тизимдаги мавжуд коррупцион ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини ҳамда муаммоларини аниқлаш юзасидан 41 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасида харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Қурилиш соҳасида лицензиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари тайёрланиб, келишиш учун алоқадор вазирликларга “project.gov.uz” электрон тизими орқали юборилди.

Шунингдек, вазирлик тизимидаги коррупцион ҳолатларни ўрганиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Қурилиш вазирининг 2021 йил 13 январдаги 2/4-сонли буйриғига асосан, Курилиш вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Бухоро вилояти ва Навоий вилоятларида Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими бўйича ички аудит, мониторинг баҳолаш ишлари амалга оширирилди ва вазирлик раҳбариятига маълумот киритилди. Натижада тизимдаги мавжуд коррупцион ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда муаммолари аниқланиб, уларни бартараф қилиш учун керакли чоралар кўрилди.

Бугунги кунда аҳолининг кенг қатламини капитал қурилиш соҳасида коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб қилиш мақсадида соҳани тўлиқ рақамлаштириш ҳамда вазирликда “Комплаенс назорат” тизимини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ОАВларда мунтазам ёритиб борилмоқда. Вазирлик томонидан тайёрланган махсус видеоролик Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган танловда фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ кодекс, сиёсат, ички тартиблар ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланди. Жумладан:

– Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва тасарруфидаги муассасалар шартномаларига коррупцияга  қарши моддани киритиш тўғрисида йўриқнома;

– Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги тизими ходимларининг этика ва коррупцияга қарши кураш соҳасида таълимини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар;

– Ўзбекистон Республикаси қурилиш Вазирлиги тизимида коррупцион хатарларни баҳолаш методикаси каби 15 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, вазир буйруғи билан тасдиқланиш арафасида.

2020 йил 29 октябрдаги “Қурилиш вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги           289-сон буйруқ билан хизмат жараёнида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ҳамда бу ҳолатда ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича тартиб ишлаб чиқилди.

Комплаенс хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш марказида коррупцияга қарши кураш борасида билим ва кўникмаларини шакиллантириш бўйича “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусидаги малака ошириш курсларини ўқиб, тугатишди.

Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида лойиҳа ишлаб чиқилди.

Қурилиш вазирининг 2020 йил 29 октябрдаги 290-сон “Қурилиш вазирлигининг марказий аппаратида коррупцияга карши курашиш бўлими (комплаенс назорат)ни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғининг                                 1-иловаси 4-бандига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш бўйича тартиб ишлаб чиқилди.

Хизмат сири ёки маҳфийлик қоидаларига риоя қилиш бўйича вазирлик тартиби ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Малакали ходимларни тайёрлаш ва уларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида назарий ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, Қурилиш вазирлиги марказий аппаратидаги бошқарма ва бўлимлар томонидан ташкил қилинадиган ўқув семинарлар жадвали тасдиқланди.

2021 йилнинг апрель ойида Ўзекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Бош прокуратура Академияси томонидан комплаенс-назорат ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсида вазирлик комплаенс-назорат мутахассислари малака оширдилар.

Бундан ташқари, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ишлар  амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4464-сонли қароридан келиб чиқиб, қурилиш объектларини назорат қилиш жараёнларида коррупция омилларини камайтириш ва шу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш учун, Комплаенс хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузурида Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими ишлаб чиқилди ва 2021 йилдан қурилиш сифатини назорат қилиш бўйича реал вақт режимида бутун республика ҳудудига жорий қилинди.

Объектларда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилишда инспекторлар 266 та замонавий планшет қурилмалари билан таъминланди.

Ҳозирда “Қурилишдаги назорат” тизими орқали Республика бўйича 32800 нафар фойдаланувчи назорат фаолиятини юритмоқда. Булар: 13400 та буюртмачиларнинг техник назоратчилари, 4400 та муаллифлик назорати, 15000 та пудратчиларнинг ички назоратчилари ва инспекторлар.

Бугунги кунда буюртмачи, лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш объектларида 51800 та қоидабузарлик аниқланди ва тизимга фотофактлари билан киритилди.

“Қурилиш назорати” тизими тўлиқ жорий этилиши натижасида назорат жараёнидаги инсон омили кескин қисқариши кутилмоқда, яъни аниқланган қоидабузарликлар юзасидан расмийлаштириладиган ҳужжатлар онлайн тизимда бўлиб, инспектор, техник назоратчи, муаллифлик назорати ва пудратчилар ўртасидаги ҳужжат алмашуви масофадан амалга оширилади, ҳамда мазкур ҳаракатлар объект, туман ва вилоятлар кесимида масофадан туриб назорат қилинади.

Комплаенс хизмати ходимлари ўтказган ўрганиш тадбирлари натижасида 2020 йил декабрь ойида 1605 та объектда (жами келиб тушган хабарномаларнинг 52,1% ни ташкил этади) буюртмачилар ҳудудий инспекцияларини хабардор қилмасдан, қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборгани аниқланди.

2021 йил I ярим йиллик даврида эса, Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларга 8161 та қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарномалар юборилган бўлиб, ўтказган ўрганиш тадбирлари натижасида 3974 та объектда (жами келиб тушган хабарномаларнинг 48,7 % ни ташкил этади) буюртмачилар ҳудудий инспекцияларини хабардор қилмасдан, қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборгани аниқланди.

Қурилиш ишларини бошлаш тўғрисида ҳудудий инспекцияларига келиб тушган хабарномалар бўйича ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида, Комплаенс хизмати ходимлари томонидан республика бўйича ўтган давр мобайнида жами 8161-та эҳтимолий коррупцион ҳолат олди олинди ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар Ҳудудий инспекция раҳбарларига тақдим этилиб, объект буюртмачиларига нисбаттан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузиш ва биноларнинг қуриб қўйилган қисми бўйича инструментал техник кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди ва Инспекциянинг Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлимига мазкур ишларни назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.

2020 йил декабрь ойи давомида Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларга 1730 та қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Инспекторлар, Комплаенс хизмати ходимлари назорати остида ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида 1241 та объект (71,7%) фойдаланишга тайёр ҳолда эмаслиги маълум бўлди, бу ерда 481 та объектда (27,8%) ижро ҳужжатлари юритилмаган ва синов ишлари амалга оширилмаган, ҳамда 760 та объектда (43,9%) қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилмаган.

2021 йил I ярим йиллик даврида, Қурилиш сохасида ҳудудий назорат инспекцияларга 7833 та қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Инспекторлар, Комплаенс хизмати ходимлари назорати остида ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида 2928 та объект (37,4%) фойдаланишга тайёр ҳолда эмаслиги маълум бўлди, бу ерда 2428 та объектда (31,0%) ижро ҳужжатлари юритилмаган ва синов ишлари амалга оширилмаган, хамда 5356 та объектда (68,4%) қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилмаган.

Комплаенс хизмати томонидан амалга оширилган ўрганиш ва тадбирлар натижасида иш жараёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича республика бўйича 43 Ҳудудий инспекция ходимларига интизомий чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги
ПҚ-4464-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 69-сон қарорларига мувофиқ Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг ходимлар умумий чекланган сони 25 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланиб, иш фаолиятини бошлади.

Ташкил этилган Марказ томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизими доирасида қуйидаги ахборот тизимлар ишлаб чиқилиб, “Қурилиш сифат назорати” ахборот тизими;

  • “Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизими;
  • “Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосалари” электрон реестри;
  • “Инвестиция дастуридаги объектлар қурилиши мониторинги” ахборот-таҳлилий тизими;
  • “Қурилиш соҳасида давлат хизматлари” платформаси.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимларни республикани барча ҳудудларида 2021 йил 1 январь кунидан реал вақт режимида тўлиқ ишга тушириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Қурилиш соҳасида ахборот тизими ва географик ахборот технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 732-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими тўғрисида Низом, шунингдек, уни босқичма босқич республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ва бошқа давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари, Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг инспекторлари, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ходимлари, шунингдек, қурилиш-пудрат, Ягона инжиниринг буюртмачи компаниялар ва бошқа ташкилотлар учун махсус ўқув-машғулотлар ўтказилди.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари бошқа давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлар
2020 йил 20 декабрда жорий этилди ва 2021 йил 1 январь кунидан республиканинг барча ҳудудларида ишлаши таъминланди.

Шу билан бирга, Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарорига мувофиқ “Қурилиш пудрат ташкилотлар рейтинги” ахборот платформаси ишлаб чиқилди.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини ишга туширилиши натижасида қурилиш соҳасида:

  • барча давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;
  • ҳужжатлар электрон шаклда келишилади ва қоғоз ҳужжатлар айланмаси бутунлай истисно этилади;
  • ҳужжатларни келишишда вақт, маблағ ва инсон ресурслари тежалади;
  • электрон рақамли имзо ёрдамида ҳужжат ҳамда имзоловчининг шахси тасдиқланади;
  • инвестиция дастуридаги қурилиш объектларининг ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилади;
  • қурилиш объектларида назорат жараёнлари автоматлаштирилади ҳамда рақамлаштирилади;
  • барча зарурий жадваллар ва маълумотлар автоматик тарзда шакллантирилади;
  • ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва идоралараро маълумот алмашуви таъминланади;
  • қурилиш соҳасида ишбилармонлик муҳитни шакллантириш, тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофлик таъминланади.

Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 16 октябрдаги 7856/09-07–сонли хати билан Адлия вазирлигига шаҳарсозликни тартибга солувчи 21 та норматив-техник ҳужжатлар (ШНК) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун киритилиб, 2019 йил 27 ноябрда 6-15/4-6/17039-сонли хат билан 21та ШНКга хулоса олинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги  ПФ-5963-сонли Фармонига  биноан, Қурилиш вазирлиги қошида “Қурилишда техник меъёрлаш Маркази” ташкил этилди ва ушбу Марказга барча норматив ҳужжатларни қайта ишлаш, хорижий давлатлар стандартлари билан миллий нормаларни уйғунлаштириш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 14 майдаги 138-сонли буйруғи билан 2020-2023 йилларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш дастури тасдиқланди.

Соҳада коррупцияни олдини олишда кадрлар масаласи ўта муҳимлигини инобатга олиб, бўш иш ўринларига номзодларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, қадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш, суҳбат жараёнларини онлайн режимда кузатиб бориш амалиётини йўлга қўйилди.

Маълумки, коррупцияни олдини олишда энг таъсирчан механизмлардан бири бу соҳани рақамлаштириш орқали инсон омилини чеклашдир. Шундан келиб чиққан ҳолда қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бугунги кундаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим йўналишига айланган.

Шунингдек, ҳозирда капитал қурилиш соҳасига оид 20 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳамда 400 га яқин шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини (ШНК) инвентаризация қилиш ва уларда коррупцияга оид ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш мақсадида тегишли тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.

Соҳадаги барча ишларимизни тартибга солувчи асосий мезон бу ҳуқуқий ҳужжатлар эканини инобатга олсак, бу борада ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга алоҳида тўхталиб ўтсам.

Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарори қабул қилинди.  Вазирликда Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш бўлими ташкил этилиб, мазкур йўналишдаги барча ишларимиз рақамлашди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил              27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони имзоланиб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорликни ва қурилиш жараёнининг барча босқичларини рақамлаштиришни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасида ахборот тизими ва географик ахборот технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори қабул қилинди.

Сўнгги йилларда қурилишларда танлов савдолари, яъни тендерлар деярли ўтказилмагани Президентимиз томонидан кескин танқид қилинганидан келиб чиқиб, бу борадаги ишларимизни ислоҳ қилишни жадаллаштирганмиз.

Ҳозирда тизимга республикамиз бўйича жами 16 000 дан зиёд қурилиш объектлари киритилган ва назорат ишлари тўлиқ электрон тизим орқали амалга оширилмоқда.

2021 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказий аппарати ва тизим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5/36-сон буйруқ билан вазирлик марказий аппаратида Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирликнинг 2021 йил 23 июлдаги 145-сон буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, 2021 йил 23 июлдаги 146-сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6-июлдаги ПҚ-5177-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан назорат режаси” тасдиқланди.

Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон қарори ижроси  тўғрисида”ги 146-сон буйруғи 2-банди б-кичик банди билан 2021 йил 1 сентябрга қадар Қурилиш вазирлиги ва таркибий тузилмаларида штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши комплаенс назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган ушбу топшириқ ижроси юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» қонуни

Меъёрий ҳужжатга ҳавола

Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши конвенцияси. (Ҳужжат матни рус тилида берилган)

Меъёрий ҳужжатга ҳавола

“Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 Йил 31 Октябр) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Меъёрий ҳужжатга ҳавола

“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Меъёрий ҳужжатга ҳавола