• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Бугун 14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги нишонланадиган сана

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Янгиликлар > Бугун 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги нишонланадиган сана
Фев 14, 2021 Posted by: tested Янгиликлар

БОБУР ВА БУНЁДКОРЛИК

Бобур ва бобурийларнинг Ҳиндистондаги бунёдкорлик фаолияти “Бобурнома”да зўр муҳаббат билан тасвирланган.

… Нечукким, “Зафарнома”да Темурбекнинг “Масжиди сангин” иморатини қилурда Мулла Шараф мундоқ муболаға била битибдурким, Озарбойжон ва Форс ва Ҳиндустон ва ўзга мамолик сангтарошларидин ҳар кунда икки юз киши масжидда иш қилурлар эди. Бир Аграда ушбу Агранинг сангтарошларидин менинг иморатларимда ҳар кунда олти юз сексон киши иш қилурлар эди. Яна Аграда ва Секрийда ва Байанада ва Дўлпурда ва Гвалийарда ва Кўйилда минг тўрт юз тўқсон бир сангтарош ҳар кунда менинг иморатимда иш қилурлар эди”.

Бобуршоҳнинг мазкур сўзлари унинг бунёдкорлик борасида улуғ бобоси Амир Темур Соҳибқирондан ўрнак олганини кўрсатади. Наинки ўрнак олган, Соҳибқирон қурдирган “Масжиди сангин”да 200 киши ишлаган бўлса, Бобур бунёд эттирган иморатларда 1491 сангтарош хизмат қилган. Шу боис Бобур ва бобурийлар томонидан барпо этилган Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси, Қизил қалъа ансамбли, Жоме масжиди, Аградаги қалъа, Тожмаҳал, Фатҳпур Шекрий шаҳри, Секандарадаги Акбаршоҳ мақбараси, Лоҳурдаги қалъа ва бошқа иншоотлар ҳанузгача Ҳиндистон кўркига кўрк қўшиб келмоқда.

Жавоҳарлаъл Неру: “Бобур Ҳиндистонга келиши туфайли буюк ўзгаришлар содир бўлди, санъатда, ҳаётда, меъморчиликда ва маданиятнинг бошқа соҳаларида янгича тараққиёт юз берди”, дея эътироф этган эди.

Ёд этмас эмиш кишини ғурбатта киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатта киши.
Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатта севинмас эмиш, албатта, киши.