• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Бугун Қурилиш вазирлигида етакчи мутахассиси ҳамда бошлиғи ўринбосари лавозимларига номзодлар тест синовидан ўтказилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Бугун Қурилиш вазирлигида етакчи мутахассиси ҳамда бошлиғи ўринбосари лавозимларига номзодлар тест синовидан ўтказилди
Мар 16, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

⚡️Бугун Қурилиш вазирлигида Қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар бошқармаси етакчи мутахассиси ҳамда Ички аудит ва комплаенс бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларига номзодлар тест синовидан ўтказилди.

❗️Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда соҳадаги шаффофликни ошириш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларни ишга қабул қилишда таниш-билишчиликка йўл қўймаслик ҳамда соғлом рақобат муҳитини яратиш учун вазирликда тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

✅Таъкидлаш лозимки, соҳада фаолият олиб бориш истагида бўлганлар кун сайин ортиб бормоқда. Албатта, тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан соҳа мутахассислари суҳбат ўтказади ва шу тариқа муносиблар аниқланади.