• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

БУНЁДКОРЛИК САРИ

Декабрь 26, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🔎Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқларини таъминлаш борасида давлатимиз раҳбари томонидан юритилаётган халқона сиёсат амалда ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича муайян ишлар қилиняпти.

📍Вилоятнинг чекка ҳудудларида янги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланишга топширилаётгани ҳам фикримизга исбот бўлади.

🔹Жорий йилнинг ўзида туманда 16 боғча фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, Кўкдала тумани “Ўтамайли” МФЙда замонавий талабларга жавоб берадиган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти Қурилиш вазирлиги томонидан барпо этилди.

➡️Боғча замонавий талабларга жавоб беради. Унда энг илғор қурилиш технологияларидан ҳамда энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилган. Бугунги кунда 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган “Ўтамайли” МФЙ аҳолиси учун ушбу муассасанинг фойдаланишга топширилиши байрам арафасида муносиб туҳфа бўлди.

⚡️14-мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда айнан инсон қадри, уни улуғлаш, энг чекка ҳудудларда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида таъкидладилар.