• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Ноябрь 4, 2022 Posted by: tested Янгиликлар

?Ўзбекистон Республикаси Президенти Sh.Mirziyoyev раҳбарлигида 2022-йил 4-август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда битирувчи курс талабаларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда “Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

?2022-йил 4-ноябрь куни соат 15:00 да Тошкент архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг мутахассислари билан битирувчи курс талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

‼️Шошилинг, ушбу учрашув битирувчи курсда таҳсил олаётган ёшлар учун керакли имкониятдир.