• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ДИҚҚАТ

Январь 5, 2023 Posted by: tested Янгиликлар

2023-йил 1-январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча шу жумладан, давлат ва хусусий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари, умумий майдони минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланиши талаб этилади.

🫥Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳамда иссиқ сувдан фойдаланиш кўзда тутилган янги бино-иншоотларда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

Ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигини КПИ тизими асосида баҳолашда, уларнинг энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади ва ушбу кўрсаткичлар бажарилишига кўра уларни рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Унутманг! Мазкур жараёнларнинг боришини Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси кузатиб боради ва янги объектларда қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида назорат ишларини ташкил қилади.