• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Экспертиза соҳасида семинар ташкил этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Экспертиза соҳасида семинар ташкил этилди
Сен 30, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

? “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини экспертиза соҳасида аккредитациядан ўтган (гувоҳномага эга) юридик ташкилотлар, қурилиш соҳасида буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи ва бошқа алоқадор ташкилотларга тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.

Унда “Обектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида жорий этилишини таъминлаш ва унинг тартиби;

Экспертиза соҳасида аккредитациядан ўтган юридик ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қиймати масалалари бўйича маълумотлар берилди.