Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Халқаро ҳамкорлик

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Халқаро ҳамкорлик
Апр 23, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

МДҲга аъзо давлатларнинг қурилиш фаолиятида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро кенгашининг 41-йиғилиши ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди. Унга Россия Федерацияси Қурилиш вазири Ирек Файзуллин раислик қилди. Ўзбекистон томонидан Қурилиш вазирининг ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов ҳамда вазирликнинг тегишли бўлим бошлиқлари қатнашди.

Учрашув давомида:

  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 2021 йил Архитектура ва шаҳарсозлик йилига бағишланган тадбирлар режаси;
  • Капитал қурилиш объекти “Ҳаёт цикли”нинг барча босқичларида ахборот моделлаштириш технологиясини амалга ошириш хусусиятлари;
  • МДҲ давлатларида давлат шаҳарсозлик сиёсатини амалга ошириш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича ҳар бир МДҲга аъзо давлатларда қурилиш соҳасида бир қатор семинарлар ва конференциялар ўтказиш, шунингдек, қурилиш фаолиятида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг 42-йиғилишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 42-йиғилиш кузда Озарбайжон томони раислигида ўтказилади.