Туркия Республикаси Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Фатма Варанк бошчилигидаги делегация Қурилиш вазирлигига ташриф буюрди.
Меҳмонларни вазир ўринбосари Насрулло Бобоев, бошқарма ва бўлим бошлиқлари муносиб кутиб олдилар.
Мулоқотлар давомида қурилишнинг яхлит нархини шакллантириш методологиясини ишлаб чиқиш, биноларнинг энергия самарадорлиги паспортини жорий этиш масаллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қурилиш лойиҳалари ҳамда шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва сифатини мониторинг қилиш каби масалалар бўйича ҳам икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.