• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Халқаро ҳамкорлик

Авг 6, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Халкаро хамкорлик Янгиликлар

⚡️ Айни дамда Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси вакиллари Туркияда бўлиб турибди. Учрашувнинг илк кунида Анқара шаҳрининг Кечиорен туманидаги истироҳат боғлари, велосипед йўлаклари, спорт майдончалари, аҳоли учун дам олиш масканлари ва ландшафт дизайнлари билан танишилди. Жумладан, Анқара шаҳридаги “ПРОЯПИ” архитектура ва қурилиш лойиҳа ширкатида меъморлар билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Самарқанднинг “Самтехнострой инвест” МЧЖ ва Туркиянинг “ПРОЯПИширкати ўртасида архитектура ва коммуникация лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича меморандум имзоланди.

? Турк меъмор ва муҳандислар уюшмаси вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда. Учрашувнинг асосий мавзуси архитектура-шаҳарсозлик, ободонлаштириш, маданий мерос объектларини сақлаш масалаларига бағишланади.