?Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
⚡️Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Б.Мадиев ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди. Тадбирда Бош Қомусимизнинг давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
?Хусусан, конституциявий қонун лойиҳаси қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.
✅Мулоқотда барча соҳа мутахассислари томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди.