• Ishonch telefoni: 1298 •

Ҳудудлардан хабарлар

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Ҳудудлардан хабарлар
Авг 1, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

❗️Хоразмда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш доирасида 3 та массив танланган бўлиб, 2022-2026-йиллларда 27 гектар ер майдонида, 2 382 та хонадонли, 108 та кўп қаватли уй-жойларни бунёд қилиш мақсад қилинган.

🏗Нафақат уй-жойлар балки, ўзига хос ижтимоий инфратузилма ҳам пайдо бўлади бу ерда. Масалан, 990 ўринли умумтаълим мактаблари, 720 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа объектлар ҳам қурилиб битказилади.  Биргина шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистонмассивларида 488 та хонадонли, 22 та кўп квартирали уй-жойлар ва 2 та ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

✅Ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, массивларда дарахтлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Хоразм вилоятининг Хонқа туманида бу жиҳатларни яққол кўриш мумкин.