Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармасида навбатдаги шаҳарсозлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят Қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Ҳамидов олиб борди. Навбатдаги кенгашда жами 7 та лойиҳа кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди. Лойиҳалардан 3 таси маъқулланди. Улардан бири “Sam-loyiha” лойиҳа ташкилоти томонидан Иштихон тумани Чинортепа маҳалласи ҳудудида жойлашган Қаландархўжа Жоме масжидини реконструкция қилиш кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
?Кенгашга тақдим қилинган қолган 4 та лойиҳанинг айрим камчиликлари бўлганлиги боис уларни қайта ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди ва навбатдаги шаҳарсозлик кенгаш йиғилишида қайта кўриб чиқилишига келишиб олинди.