• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Ҳудудлардан хабарлар

Декабрь 22, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

⚠️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

➡️Шу ҳафтада Қорақалпоғистон Республикасининг 3 та Мўйноқ, Тахиатош, Нукус туманларида Манавият ва маърифат марказлари биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

⚡️Замонавий лойиҳалар асосида қуриб, битказилган марказда китобсеварлар учун кутубхона, турли хил тадбирлар ўтказишга мўлжалланган мажлислар хонаси ва бошқада йўналишлар бўйича хоналар ажратилган. Марказларнинг очилиш маросимида ҳомийлар томонидан китоблар совға қилинди.

🏛Манавият ва маърифат марказларини Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этиш режалаштирилган ва биноларнинг қурилиш ишлари давом этмоқда.