?Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида кўп қаватли турар-жойлар қурилиши давом этмоқда. Улар қаторида “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли 45 та хонадонга мўлжалланган турар-жойнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Қурувчилар мазкур ҳудуд чиройига янада чирой қўшадиган бино қурилишини тез ва сифатли қуришни мақсад қилишган. Шунингдек, объектнинг атрофига манзарали дарахтлар ўтказилиб, болалар майдончаси, дам олиш жойлари қуриш ҳам режалаштирилган.