‼️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-февралдаги 22-сон баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан янги тартиб доирасида 161 та массивлар танланган:
?2022-йилда 161 та массивларда 442,9 гектар ер майдонида 24 746 хонадонли, 703 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
?Дастур доирасида массивларнинг қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 7 та типда 5, 7, 9, 12 ва 16 қаватлар кўп қаватли уйлар жойлаштирилган.
?Ҳозирда ушбу массивларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.