• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Ислом Цивилизацияси Марказининг қурилиш жараёнига дрондан саёҳат

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Видеолавҳалар > Ислом Цивилизацияси Марказининг қурилиш жараёнига дрондан саёҳат
Фев 10, 2021 Posted by: tested Видеолавҳалар Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Имом Термизий жомеъ масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ бериб, Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган. Кейинроқ давлатимиз раҳбари томонидан Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифи билдирилган ва марказ биносининг лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган.