Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Истиқболли ҳамкорлик, муаммо ва ечимлар...

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Истиқболли ҳамкорлик, муаммо ва ечимлар…
Апр 6, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Бугун мамлакатимиз улкан бунёдкорлик, қурилиш майдонига айланган ва бу жараёнларда хорижлик инвесторлар ҳам катта қизиқиш билдириб, фаол иштирок этишмоқда.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов хитойлик қурилиш компания вакиллари билан мулоқот қилди. Учрашувда кўп қаватли турар-жойлар, замонавий бинолар қурилишига оид масалалар муҳокама қилинди ва бу борада мамлакатимизда яратилаётган шароитлар хусусида фикр алмашилди. Меҳмонлар ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини айтиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Д.Адилов шу куннинг ўзида бир неча нафар юртимиз фуқаролари, олимлари билан ҳам мулоқот қилди. Улар қурилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш масаласида, шунингдек ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Таклифлар қўллаб-қувватланди, муаммолар жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида назоратга олинди.