✅Давлат дастурларига тушган обектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларининг боришини назорат қилиш бўйича мутлақо янги тизим ишлаб чиқилди.
?Эндиликда мақсадли дастурларга киритилган обектларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қурилиш ишларининг боришини назорат қилиш учун invest.mc.uz ҳаволасида “Мақсадли дастурлар мониторинги” электрон тизими ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.
❗️Барча дастурларга киритилган обектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва қурилиш ишларининг бориши “Мақсадли дастурлар мониторинги” тизимида реал вақт режимида олиб борилади.