• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Маънавият ва маърифат

Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил – миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих, ўтмиш ва келажак жонланади. “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинайи ҳаёти – тил ва адабиётидур”, – дея эътироф этади Абдулла Авлоний.

Дарҳақиқат, гўдак тилга кирар экан, тилида янграган илк сўз ўз она тилида бўлади. Ўзбек тилимиз бешикданоқ қулоғимизга сингган, онамиз, отамизнинг тили саналади.  Она тилимизга бўлган ҳурмат, иззат-икром ўз тилимизни аввало, ўзимиз қадрлашимиз билан белгиланади.

Автобус салонида ишга шошар эканман, кўзим жажжи қўллари билан онасига кўчадаги лотин алифбосида ёзилган реклама тахтасини кўрсатиб, “Ойи, бу ерда нима деб ёзилган?”, деяётган болакайга тушди. Онаси унга сергаклик билан жавоб берди:

–  “Люстри”, – деб ёзилган ўғлим.

– У нима дегани? – сўради яна бола. Она эса болага қандил нима эканлигини тушунтира кетди. Мана шу бола каби ҳар биримиз ҳарфни алифбодан, кейин мана шундай кўча-кўйда ёзилган турли қайдлардан ўрганамиз. Демак, уларда битилган хатоликлар, табиийки, ҳаётга энди кириб келаётган ўқувчилар онгига сингиб боради. Агар бола зукко бўлса, бу нуқсонларни пайқайди, аксинча бўлса, уларни борича қабул қилади.

Биргина мисол, катта бир бино олдидан ўтиб борарканман, у ердаги “Самарқанд ош” деган ёзувни ўқиб қолдим. Ўзимга ўзим савол бердим, мана шу баннерни ўз пештахтасига осиб қўйган “ўзбек”лар наҳотки “Самарқандча ош” ёки “Самарқанд оши” деб ёзиш даражасида ҳам билимга эга эмаслар. Бу ҳам етмаганидек, улар “Самарқанд ош” битиги тагига, “вкусный” деган русча сўзни ҳам ёзиб қўйишган. Бу икки тилда аралаш-қуралаш, узуқ-юлуқ ёзилган реклама баннери барчанинг ғашини келтираяпти-ю, бунга тамаддихона ходимлари бепарво. Балки, ҳозир мақолани ўқиётганлар, “Ҳа, энди, ҳамма ҳам тилшунос эмас-ку! Қўйинг, танқид қилаверманг!”, деган фикрни ҳаёлидан ўтказар. Лекин мен бунга жавобан, аслида бу реклама пештахтасидаги хатоликни тўғрилаш учун тилшунос бўлиш шарт эмас, шунчаки ҳафсалали бўлишнинг ўзи кифоя қилади, дегим келади.

Дўконда нон харид қилаётганимда икки нафар қиз қўлимга реклама варақасини узатишди. Чиройли қилиб, дид билан дизайн қилинган бу кичик қоғоз кўзни қувонтиради-ю беихтиёр, унда нима ёзилганини ўқишга тушдим. Ўнлаб имло хатоси билан битилганлардан шуни англадимки, қўлимдаги қоғоз янги ўқув маркази ташкил этилганидан дарак бераяпти. Унда бир неча хил тиллар ўрганиш учун янги гуруҳларга ўқувчилар таклиф этилган. Ўзимга ўзим савол бераман, ўзи саводсиз устозлар ва эътиборсиз раҳбарият фаолият олиб бораётган ушбу марказ ўқувчига нимани ўргатар экан? Бу хулосага, биргина мен эмас, балки бошқаларнинг ҳам келиши табиий.

Бирор муассаса, ташкилотга борарканман, у ердаги мижозлар учун эслатма, йўриқномаларни ўқиб қоламан. Аксарият ташкилотларда ўзбек тилидаги “Қ”, “Ў” ва “Ҳ” ҳарфлари мутлақо ифодаланмаган ҳолда ёзилган матнларга кўзим тушади. Гўё ўзбек тилида бу уч ҳарф умуман йўқдек, “Йўриқнома” ўрнига “Йўрикнома”, “Ҳақида”нинг ўрнига эса, “Хакида”, “Бўлади” сўзи эса “Булади” каби кўрсатилади. Натижада матнни зўрға тушуниб оласан, киши.

Ҳар биримиз кўчага отланар эканмиз, уст-бошимизнинг тозалиги, замонга хосми, бўйинбоғимиз билан кўйлагимиз, сумкамиз билан оёқ кийимимизнинг ранги тўғри келадими, шулар ҳақида обдан бош қотирамиз. Агар ҳар биримиз билим – савиямиз, руҳий гўзаллигимиз ҳақида ҳам шу қадар жон куйдирганимизда эди, мана бу каби тилимизга бўлган ҳурмацизликларга бееътибор қарамаган бўлардик. Ёки чет тилларини ўрганишга шоша-пиша киришмасдан, аввало, ўз она тилимизнинг қоидаларини мукаммал ўрганардик. Ахир имло қоидаларига амал қилмай фикримизни ёзма баён қилишимиз, бизнинг билимсизлигимизнинг ифодаси эмасми? Менимча, ўзини ҳурмат қилган инсон бу каби хатоликлардан ўзини асрашга уринади.

Куни кеча мамлакатимизда ўтказилган нуфузли кинофестивалнинг ёпилиш маросимида чет эллик ижодкорлардан бири ўзбек саҳнасида меҳмонларга қарата, ўзбек тилида ташаккур изҳор этиб, “Катта раҳмат”, деганида қалбим бир тўлқинланди. Бошқа миллат вакилининг забонидан она тилимизга хос иборанинг янграши, кўнглимда ифтихор туйғусини уйғотди. Беихтиёр улуғ боболаримизнинг тилимиз ривожи йўлидаги жонкуярликларини эсга олдим.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, энг катта хиёнат эътиқодга бўлган хиёнат саналади. Эътиқодимизнинг узвий бир жиҳати ҳам тилимизга бўлган эътиборимиз биландир. Бу ҳақиқатни тушунган ҳолда ҳар биримиз она тилимизнинг бойлигини, унга бўлган ҳурматимиз ва муҳаббатимизни, тилимизни дунё­га тараннум этиш билан кўрсатишимиз керак. Ана шундагина биз бошқа миллатлар олдида қадр топамиз.

 

 

Шаҳриёр МАНСУРОВ

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири маслаҳатчиси

Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси
Сентабр 12, 2022
No Comments

⚡️Тошкент архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси” мавзусида қурилиш соҳасининг фаол аёллари ҳамда талаба-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 📌Тадбирда ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. Ёшлар эса мазмунли суҳбатдан сўнг ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Read more
Болаларга беринг дунёни
Сентабр 9, 2022
No Comments

Бугун Қурилиш вазирлигида оилага эътибор ғояларини кенг тарғиб қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида вазирлик ходимларининг фарзандлари ўртасида “Дадажоним ва онажоним ҳисса қўшган қурилиш” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Ушбу танловда беғубор қалб эгаларининг ўй-фикрлари, орзулари, тафаккурлари қоғозларда зоҳир бўлди. Тинчлик, табиат, осмонўпар бинолар, ҳайвонот ва набодот олами – болалар чизган…

Read more
Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат
Сентабр 6, 2022
No Comments

✍️Бугун Қурилиш вазирлигида юртимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида маърифат соати ташкил этилди. 📌“Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг “Фалсафа ва ижтимоий-сиёсий фанлар” кафедраси мудири Низомиддин Бердиалиев иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган туб ислоҳотлар, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларидаги…

Read more
“Давлат тилида иш юритиш асослари: расмий хат ёзиш тартиб-қоидалари ва “Ижро” электрон тизимида ишлаш”
Июн 14, 2022
No Comments

⚡️Bugun Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligida “Davlat tilida ish yuritish asoslari: rasmiy xat yozish tartib-qoidalari va “Ijro” elektron tizimida ishlash” mavzusida vazirlik va tizim tashkilotlarining xodimlari uchun oʻquv-seminar tashkil qilindi. ✔️Seminarda vazirlik faoliyatida davlat tilining ustuvorligiga erishish, shuningdek, davlat tili toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari ijrosini taʼminlash masalalari koʻrib chiqildi. Jumladan, “Davlat tili haqida” va “Reklama toʻgʻrisida”gi Qonunlarning…

Read more
“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзуларига бағишланган семинар ўтказилди
Октябрь 14, 2021
No Comments

⚡️Бугун “Қурилиш вазирлиги тизимига ишга қабул қилишда ва ходимларни бошқа лавозимларга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” ҳамда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзуларига бағишланган семинар ўтказилди. Унда Марказий аппарат вакиллари, ҳудудий Қурилиш бош бошқармалари кадр инспекторлари ва Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг кадрлар бўлими ходимлари иштирок этди.

Read more