Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Масъулларга тегишли чора кўрилади

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Масъулларга тегишли чора кўрилади
Апр 30, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Андижон вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг Бош мутахассиси (архитектор) Ж.Ғойматов ва шаҳар инспектори У.Акбаровлар Андижон шаҳар ХТБ қарашли 49-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида (“HUROSON ELIT SILK” МЧЖ раҳбари таклифи асосида) ўзбошимчалик билан шаҳар ҳокимининг курилишга ер ажратиш тўғрисидаги қарорисиз ёки “Е-IJRO АUKSION” савдо майдончаси орқали олган ғолиблик баёнисиз, шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда ноқонуний тарзда “Пилла ипидан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари курилиши олиб борилган ҳолат аникланган. Ушбу ноқонуний қурилиш бошланган ҳудуд ўрнида мактабнинг катта футбол стадиони, волейбол майдончаси, 3.0 км.га югуриш йўлаги, қумга сакраш майдончаси, гимнастика майдони ва теракзорлар ҳамда экинзорлар (лимонария) бўлган. Ҳозирги кунда ушбу комплекс майдон бузиб юборилганлиги, фақатгина мактабнинг қўрғон девори (плита девор), лимонария ҳамда қаровсиз шудгор қолганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу ўзбошимчалик билан қурилиши бошланган “Пилла ипидан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш” бино-иншоотлар Андижон шаҳар Бош режасига зид эканлиги ва ШНҚ 2.07.01-03 ҳамда СанПин РУз №0246-08 талаблари бузилганлиги маълум бўлди. Масъулларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси билан “Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” тўғрисидаги қонунлар асосида чора кўрилиши учун ҳужжатлар судга тақдим этилган.