• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Халқаро ҳамкорлик

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир неча чет эл ташкилотлари ва чет эл давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.
2018 йил давомида ҳалқаро ташкилотлар ва чет давлатлар вакиллари билан бир қанча учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барпо этилаётган йирик қурилишларда чет эллик компанияларининг иштироки кўзда тутилган. Жумладан Германия, Франтсия, Буюк Британия, Австрия, Корея Республикаси, ва бошқа давлатлар компаниялари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Германиянинг “Кнауф” компанияси ва лойиҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда хажмий блоклардан қуриладиган янги кўринишдаги арзон ва енгил уйлар қурилиши бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Корея Республикасининг “Ҳеерим & Арчитеcтес” компанияси билан амалдаги шаҳарсозлик хужжатларини такомиллаштириш ва актуаллаштириш бўйича маслахатлашувлар ўтказилди. Хозирда мазкур компания билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

2018 йил давомида Тошкент архитектура ва қурилиш институти, Самарканд давлат институти тамонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, институтлар рахбарияти Венгрия, Россия ва Хитой давлатларида бўлган хорижий сафарлари давомида бир нечта олий таълим муассасалари билан тегишли битимлар, келишувлар имзоланган. Институт талабалари ва ўқитувчилари тизимли равишда ҳалкаро кўргазма, симпозиум, конферентсиялар ва ўкув курсларида иштирок этиб қайтишмоқда.