• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

МУНОСАБАТ

Декабрь 29, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

✅Ижтимоий тармоқларда “Бухоро шаҳар Низомий кўчаси Эндокринология шифохонаси яқинидаги 7 қаватли дом қулаб тушди” номли хабар юзасидан Қурилиш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

📍Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси ёқасидаги биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, юқори қаватлари эса турар-жой биноси бўлиши кўзда тутилган объектда қурилишда ишлаб чиқариш технологиясига, хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган. Техник назоратчининг объект қурилиши давомида ўзига юклатилган назорат ишларини вақтида амалга оширмаганлиги, лойиҳа назоратчиси томонидан белгиланган календар режа-жадвал асосида назорат тадбирларини олиб борилмаганлиги ҳамда белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланишни берилиши сабабли рама конструкциянинг тўсин (ригель) қисмида бузилиш юзага келган.

📝Ҳолат бўйича жабрланганлар йўқ.

🧊Мазкур объектни қуриш ишлари Бухоро шаҳрининг тасдиқланган бош режаси ва Бухоро шаҳар ҳокимининг 2015-йил 30-декабрдаги 2147-сонли қарорига асосан амалга оширилган ва бунинг учун 1.7 га ер майдони ажратиб берилган. Мазкур қарорга асосан Бухоро шахар Архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 2015-йил 31-мартда архитектура-режалаштириш ҳужжати тайёрланган.

🫥 7 қаватли бинонинг лойиҳа-смета ҳужжатлари учун экспертиза ташкилотининг ижобий хулосаси олиниб, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида ДХА орқали хабарнома юборилган ҳамда инспекция томонидан рўхатдан ўтган.

🔨Объектнинг қурилиш жараёнлари ҳудудий инспекция томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали буюртмачи, лойиҳачи ташкилотларига инспекциянинг электрон ёзма кўрсатмалари тақдим этилган.