• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

МУНОСАБАТ

Декабрь 29, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🍵Қўшимча маълумот

🔔Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси ёқасидаги бинонинг 7-қаватида тўсин (ригель)ларга таянган 5 та плитанинг тушиб кетиши билан боғлиқ ҳолатнинг аниқ сабаблари қуйидагилар:

🔵Бинонинг асосий юк кўтарувчи конструкцияси раманинг тўсин (регил) қисмлари маҳаллий қум-шағал аралашмасидан тайёрланиб, қуйма бетондан бажарилган;
🔴Бетон ишлари қурилиш майдоннинг ўзида қум-цемент нисбатига амал қилинмасдан, таваккалчиликка асосланган ҳолда тайёрланган;
🔵Тўсин (ригель)лар етарлича мустаҳкамлик даражасига эга бўлмасдан туриб, унинг остидаги ёғочли таянч устунчалари олиб ташланган;
🔴Ўрнатилган плиталарнинг устига ортиқча юк берилиб, конструкциянинг зўриқишига сабаб бўлган.

🧑‍⚖️Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш талаблари бузилганлиги учун фуқаро А.Сайфиддинов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддасига асосан жавобгарликка тортилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.