❗️Хоразм вилояти Урганч шаҳри П.Маҳмуд (Амударё) кўчасида жойлашган“BERUNIY BUILDINGS” МЧЖга тегишли 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатишдан иборат 7 қаватли 3 йўлакли 54 та хонадон дан ташкил топган кўп қаватли турар жой биноси 2018-йил 25-декабрда Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтган.
✅ “BERUNIY BUILDINGS” МЧЖ кўп қаватли турар жой биносини қуриш мақсадида снос қилинадиган аҳоли турар жойларининг товон пулларини бериш учун 2018-йил 14-июнда Урганч шаҳар ҳокимлиги билан 1050,0 млн сўмни ҳокимликнинг ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича 5-сонли келишув шартномаси имзоланган ҳамда шартномага асосан қурувчи ташкилоти 2018-йил 6-июнда 525,0 млн сўм маблағни ҳокимлик ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
? Лекин ушбу маблағ Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан уй эгасига етказиб берилмаганлиги учун 2019-йил 12-июнда шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевга, 2019-йил 5-августда Хоразм вилоят прокуратурасига, 2019-йил 12-августда Хоразм вилояти молиявий назорат бошқармасига, 2019-йил 5-авгутда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига, 2021-йил 26-мартда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга, 2021-йил 16-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “BERUNIY BUILDINGS” МЧЖ томонидан мурожаат қилинган. Аммо ҳозирги кунгача ушбу маблағ уй эгасига ўтказиб берилмаган.