?Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси, “РАКАТ ОИЛ” ёқилғи қуйиш шахобчаси олди манзилидаги қурилиш объекти бўйича телеграм ижтимоий тармоғи орқали тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
➡️Мазкур объект буюртмачи “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул Қўшинлари Қўмондонлиги” томонидан “Мавжуд бинони ўрта қаватли турар-жой сифатида реконструкция қилиш” бўйича Миробод тумани Қурилиш бўлимидан 2021-йил 8-октябрьда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олинган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги 200-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан ўрнатилган тартибда хабардор этиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмаган. Ҳозирги кунда обектда ҳандақ қазиш ишлари бажарилган ҳамда инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.