Ижтимоий тармоқларда Қурилиш вазирининг ўринбосари – Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Козим Туляганов лавозимидан озод этилди, деган хабар тарқалди.
Шуни маълум қиламизки, Президентнинг жорий йил 3 апрелдаги ПҚ-5053 сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб “Қурилиш вазирининг ўринбосари – Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи” лавозими тугатилиб, “Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи” лавозими жорий этилган.
Козим Туляганов бугунги кунда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.