⚡️Тошкент шаҳар Учтепа тумани 14-мавзе 30 ва 31-уйлар оралиғида жойлашган “Construction Global Company” МЧЖга тегишли кўп хонадонли турар-жой биносини 2021 йил декабрда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланганлиги муносабати билан фойдаланишга топширилган.
✔️Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, “Construction Global Company” МЧЖ ва фуқаролар ўртасидаги олди-сотди шартномасида кўрсатилган шартларни назорат қилиш Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ваколатига кирмайди.
?Ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаат юзасидан жорий йилнинг 22-сентябрь куни жойига чиқиб ўрганилди ҳамда лифт қурувчи томонидан вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги аниқланди. Қурилишга масъуллар бунинг сабабини аҳоли томонидан қурилиш материалларини лифтда ташилганлиги билан изоҳладилар. Шу боис лифтнинг электр механизми ишдан чиққан. Қурувчи ташкилотнинг масъул ходими лифт механизми алмаштирилгандан сўнг, қайта ишга туширилишини билдирди. Шунингдек, ободонлаштириш ишлари бажарилганлиги ва болалар майдончаси мавжудлиги ҳам аниқланди.