?Айнан ана шу тамойил асосида бугун Қурилиш вазирлигида Лойиҳа қидирув фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси лавозимига номзодлар тест синовидан ўтказилди.
☑️Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби тизимли ишлар соҳадаги шаффофликни ошириш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олган ҳолда, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик, кадрлар танловида очиқлик ва адолат принципларига таяниш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
❕Тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан соҳа мутахассислари суҳбат ўтказади ва шу тариқа касбга оид сифатлари, потенциали одилона ва объектив баҳоланган истиқболли кадрлар аниқланади.