• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан тизимдаги ташкилотларда коррупцияга қарши кураш мавзуида суҳбатлар ўтказилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан тизимдаги ташкилотларда коррупцияга қарши кураш мавзуида суҳбатлар ўтказилмоқда
Мар 5, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

▶️Ана шундай тадбир Чортоқ туман қурилиш бўлими ходимлари иштирокида ташкил этилди. Бош бошқарма ички аудит ва комплаенс бўлими бошлиғи Бекзод Абдуллаев мамлакатимизда ушбу зарарли иллатга қарши кураш қандай олиб борилаётганлиги ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, қурилишда бу иллатнинг олдини олиш биринчи даражали вазифа эканлиги қайд этилди. Бунинг учун “Шаффоф қурилиш”, “Огоҳ фуқаро” лойиҳаларининг аҳамияти катта эканлигига эътибор қаратилди.

✅Худди шундай тадбирлар Поп ва Чуст туман қурилиш бўлимларида ҳам ташкил этилди. Суҳбат иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.