⚡️Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари масъуллари ҳудудларда бўлиб, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ўрганишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари “Обод маҳалла” дастури доирасида жойларда амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришяпти. Масалан, вилоятнинг Норин туманидаги “Катта оқтовлиқ” ҳамда Учқўрғон туманидаги “Қўғай ўлмас” МФЙда ижтимоий инфратузилма тармоқларини таъмирлаш, маҳалла марказида маиший сервис хизматларини ташкил этиш, боғча, мактаб, қишлоқ оилавий поликлиникаларни реконструкция қилиш каби кўплаб масалалар бўйича бош режалар ишлаб чиқилиб, уни такомилига етказиш жараёнлари давом этмоқда. Бунда аввало аҳолининг талаб ва эҳтиёжларига эътибор қаратиляпти.