Навоийда “Thompson” давлат хусусий шериклиги асосидаги умумтаълим мактаби қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Навоий шаҳар қурилиш бўлими мутахасислари ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари масканда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишиб, ўзларининг таклифларини берди. “Thompson” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Ш.Баҳодиров билан учрашиб,олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Хусусан, кадастр бўлими, солиқ инспекцияси, ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла раиси ва ширкат раҳбарлари томонидан мактаб атрофида wоркоут ва болалар майдончаси ташкил этиш, кўкламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.
Маълумот учун, ушбу таълим муассасасининг лойиҳа қиймати 6 млрд сўмни ташкил этиб, 600 ўринга мўлжалланган. Бу ерда инглиз тили ва ИТ соҳаси чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.