“Электрон ҳукумат” тизими

MCUZ > “Электрон ҳукумат” тизими

"Электрон Ҳукумат" тизими

ЭЛEКТРОН ҲУКУМАТ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, ШУНИНГДEК, ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎЗ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК ОЛДИДА ЭЛEКТРОН ҲИСОБОТ БEРИШИ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестрини юритиш, ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатларини шакллантириш, маълумотларни бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш орқали электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ:

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда — ягона реестр) ахборот тизимини;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурий бўлган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатлари ахборот тизимини модернизасия қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини жорий қилиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ягона реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари)нинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) киритилади;

давлат органлари ва ташкилотларига ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функсионал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш тақиқланади. Бунда, ягона реестрга киритилган ахборот тизимига нисбатан тезкор, қулай, самарали, камхарж ва хавфсиз фойдаланиш имконини берадиган бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга, истисно тариқасида, фақат рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг хулосасига мувофиқ рухсат берилиши мумкин;

давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда электрон ҳукуматнинг маълумотномалари, классификаторлари ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.

3. Қуйидагилар:

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

мазкур тартиб ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборотлаштириш ва телекоммуникасиялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда:

2020 йил 1 октябрга қадар ягона реестрни яратиш ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизасия қилиш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

2021 йил 1 январга қадар ягона реестр ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимининг амалиётга жорий этилишини таъминласин.

6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги ягона реестр ва «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимларининг эгаси ҳисобланади ва техник фаолият кўрсатишини таъминлайди;

ягона реестрни яратиш, «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизасия қилиш ҳамда кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникасия технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Халқаро валюта жамғармаси ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига, ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

7. Давлат органлари ва ташкилотлари:

a) 2020 йил 1 августга қадар ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсни белгиласинлар ҳамда масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлигига киритсинлар;

b) 2020 йил 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникасиялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан келишган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;

амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни ягона реестрга киритиш;

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ягона реестрга киритилишининг мунтазам равишда мониторинги олиб борилишини таъминласин.

9. «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Вазирлар Маҳкамасининг ИТ-технологиялар, телекоммуникасиялар ва инновасион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

 

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш

СХEМАСИ

https://lex.uz/files/4902930

​​​​​​