• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ЎҚИНГ, ЭШИТИНГ, ШОШИЛИНГ – ТЕНДЕР ҲАЛОЛ ЎТАДИ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги > Янгиликлар > Эълонлар > ЎҚИНГ, ЭШИТИНГ, ШОШИЛИНГ – ТЕНДЕР ҲАЛОЛ ЎТАДИ
Фев 25, 2021 Posted by: tested Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Эълонлар Янгиликлар

💥 Маълумки, сўнгги йилларда қурилиш соҳаси рақамлаштирилиб, ушбу саъй-ҳаракат ва меҳнатнинг самараси эса кўзга кўрина бошлади. “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими ишлаб чиқилди. Қурилишдаги электрон тендерлар ҳам улкан мақсадларнинг бир парчаси бўлди. Электрон рейтингда юқори ўринларни эгаллаган қурилиш ташкилотларининг тендерда ютиш имконияти катта бўлади. Электрон рейтинг ва электрон тендер бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш вазирлиги томонидан электрон платформа яратилди. Унинг ишлаш тартиби эса вақтинчалик Низом асосида белгиланди. Низомга кўра иштирокчи (оферент) объектнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, қурилиш ташкилотларининг қуйидаги электрон рейтингида ижобий кўрсаткичларга эга бўлгандагина танловга киритилади:

I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

  • қиймати 1 млрд сўмгача (қурилиш объекти қиймати) — «DD» ва ундан юқори;
  • қиймати 1 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача — «DDD» ва ундан юқори;
  • қиймати 2 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача — «С» ва ундан юқори;
  • қиймати 6 млрд сўм ва ундан юқори — «СС» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

  • қиймати 5 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
  • қиймати 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
  • қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
  • қиймати 20 млрд сўмдан 30 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;
  • қиймати 30 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

  • қиймати 10 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
  • қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
  • қиймати 20 млрд сўмдан 40 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
  • қиймати 40 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

  • қиймати 20 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;
  • қиймати 20 млрд сўмдан 50 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;
  • қиймати 50 млрд сўмдан 80 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;
  • қиймати 80 млрд сўмдан 110 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;
  • қиймати 110 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.

Танловда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, харид комиссияси танловга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони пасайтириш ҳуқуқига эга.

Ушбу электрон платформа билан қуйидаги манзил (https://tender.mc.uz/) орқали танишишингиз мумкин.