Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Ҳисоботлар

MCUZ > Ҳисоботлар

АҲОЛИНИ ЯШАШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШ, АВВАЛАМБОР ЙОШ ОИЛАЛАРНИ ВА УЙГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАРНИ, ШУ ЖУМЛАДАН, “ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА УЙ-ЖОЙЛАР БИЛАН ТАъМИНЛАШ

ҚИШЛОҚЛАРДА АРЗОН НАъМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ

“Қишлоққурилишинвест” ИК

Аввалги йилларда яъни 2009-2016 йиллар давомида Республика бўйича 65 708 та уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

2017-йил бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида” 2016 йил 21 октябрдаги 2639-сон қарорига асосан Республикамизда 2017 йилда 14 587 та фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2693-сон қарорига асосан 2017 йилда:

Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари учун 879 та хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2858-сон қарорига асосан 2017 йилда:

Ҳарбий хизматчилар учун 361 та хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2906-сон қарорига асосан 2017 йилда:

Републикада Профлактика инспекторлари 816 та уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг 2017 йил 4 сентябрдаги 995-ф-сон фармойишига мувофиқ Республика бўйича жами 7 406 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Шундан бугунги кунда 5 465 таси фойдаланишга топширилган.

2018 йил бўйича:

2018 йилда наъмунавий лойиҳалар асосида жами 28583 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Бунда, 26 290 та арзон уй-жойлардир. Шундан, 2-3 хонали кўп қаватли 389 та 7364 хонадонли уйлар, 2,3,4-хонали 142 та 4260 хонадонли уйлардир. Шунингдек, 2 сотихли бир қаватли 3 хонали 12 642 та, 4 сотихли 2 қаватли 4 хонали 2024 та, хизмат уйлари 2145 тани ташкил этади.

2018 йил 18-январда 3480-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 56-ф-сон фармойишига мувофиқ, Республикада жами 22 145 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 21 550 та уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолини уй жойлар билан таъминлашда Осиё тараққиёт банки, Саудия ривожланиш жамғармаси, Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари жалб этилди.

ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ

“Шахарқурилишинвест” ИК

Президентимизнинг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструктсия қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорга кўра, 2017 йил дастурига асосан, Республика шаҳарларида хар томонлама қулай, энерготежамкор жами 191 та 7919 хонадонли арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ушбу уйларни қуриш ва реконструктсия қилиш бўйича Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК, “ТошуйжойЛИТИ” АЖ, “Тошгипрогор” АЖ ва “ШаҳарсозликЛИТИ” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК га 998,16 млрд.сўмга кредит линиялари очилган ва 871,04 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилган, шундан пудрад ташкилотларига 858,66 млрд. сўм маблағ тўлаб берилган.

2018 йилги дастур ижроси бўйича:

Президентимизнинг 23.10.2017 йилдаги ПҚ-3350-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилда Республика бўйича жами 13 917 хонадонли 335 та уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берган топшириқларига асосан қўшимча қурилиши белгиланган 90 та уйлар ҳисобига жами 17 583 хонадонли 425 та кўп қаватли уйларни ташкил этмоқда.

Ушбу уй-жойлар қурилиши учун “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКга
3 045,03 млрд.сўмга кредит линиялари очилиб, 2 266,5 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилган, шундан 1 450,5 млрд.сўм маблағлар пудрад ташкилотларига тўлаб берилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу уйларни қуриш учун
390,0 минг тонна цемент, 56,3 минг тонна металл сарфланади. Шундан 357,1 минг тонна цемент ва 54,1 минг тонна металл пудрат ташкилотларига етказиб берилди.

Шунингдек қурилиш ишлари учун 26 мингдан ортиқ қурувчилар ҳамда 1200 га яқин маҳсус техникалар жалб этилган.

335 та кўп қаватли уйлардан Мустақиллик байрами кунларида Нукус ва Урганчда 10 тадан 5 қаватли, Андижон, Фарғона ва Наманганда ҳар бирида 14 тадан 7 қаватли, Бухорода 10 та 7 қаватли, Жиззахда 15 та 7 қаватли, Самарқандда 16 та 5 ва 7 қаватли, Қаршида 14 та 5 қаватли, Навоийда 8 та 7 қаватли, Сирдарё ва Термизда 10 тадан 5 ва 7 қаватли, Тошкент вилоятида 40 та 7 ва 9 қаватли ҳамда Тошкент шаҳрида 150 та 5, 7 ва 9 қаватли уйлар қурилиб, жами 13 818 та хонадон уй жой билан таъминланди.

2019 йилги дастур ижроси бўйича:

ПҚ-3350-сон қарорнинг 2019 йилги Дастурида республика бўйича қурилиши белгиланган 355 та кўп квартирали уй-жойларни молиялаштириш бўйича кредит линия очилиши ва дастлабки – ер ажратиш қарори чиқарилган, топосёмка ишлари бажарилган, уй-жойларнинг бош режаси ишланган ва геология хулосаси олинган, 6 та уй-жойларни лойиҳани жойига боғлаш ишлари бажаришга лойиҳа ташкилотига буюртма хати берилган, архитектура режалаштириш топшириқлари бажарилган.

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон қарори “Обод қишлоқ” дастури доирасида топшириқларни ижросида қуйидагилар бажарилди:

Дастур доирасида жами 159 та туманда 416 та қишлоқлар бўйича барчасининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Дастур доирасида жами 884 та ижтимоий соҳа объектларидан 107 та янги қурилиш ижтимоий объектларни, 184 та реконструктсия ва 593 та мукаммал таъмирланадиган объектларнинг ташкил этади.

Дастур бўйича ижтимоий объектлари бўйича:

361 та умумтаълим мактаблари, 266 та та мактабгача таълим муассасаларининг ва 160 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва 97 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олиниб қурилиш ишлари давом этмоқда.

Бозор инфратузилма объектлари бўйича:

Республика бўйича 2042 та бозор инфратузилма объектларидан 954 таси (46,7%) қурилиб фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Республика бўйича режадаги 1374 та маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларидан 666 таси қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 127 та хаммомлар, 88 та сартарошхоналар, 52 та гўзаллик салонлари ва 42 та кичик тикувчилик цехлари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Дастур доирасида Республика бўйича таъмирталаб 129515 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш режалаштирилган.

“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИНИ БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812 қарорига кўра, “Обод маҳалла” дастури асосий параметрлари ва тегишли баёнларига мувофиқ қуйидагилар бажарилди

Биринчидан: 2018 йилда республиканинг 30 та шаҳарида 2 тадан ва Тошкент шаҳрининг 11 та туманида ҳар бир секторида 2 тадан (хар бир туманда 4 та сектор) жами 88 та маҳалла билан хисоблаганда умумий 148 та маҳаллада таъмирлаш, ичимлик сув, электр , табиий газ тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Иккинчидан: дастур доирасида барча маҳаллалар бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари юзасидан бириктирилган лойиха ташкилотлари билан бирга топохарита ва геология ишлари, бош режа чегараларини кўриб чиқиш жараёни кетмоқда.

Учинчидан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812 қарорига кўра, “Обод маҳалла” дастури доирасида 104 та маҳаллаларнинг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

2018 ЙИЛ ИНВEСТИЦИЯ ДАСТУРИ БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сон қарорига асосан, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ, 2018 йилда марказлаштирилган ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳисобига 1133 та ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши, реконструктсия ва капитал таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, жумладан 17 таси аввалги йиллардан ўтувчи ва 1116 таси янгидан бошланувчидир.

Инвестиция дастурига киритилган 1133 та объектлардан, 14 таси академик лицей ва касб-ҳунар объектлари, 357 таси умумтаълим мактаблари, 341 таси соғлиқни сақлаш, 370 таси мактабгача таълим муассасалари, 6 таси мусиқа ва санъат мактаблари, 37 таси олий таълим муассасалари ва 8 таси илмий таълим муассасалари объектларидир.