• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ПРEСС ТУР

Ноябрь 4, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

?Ғиждувон туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида давом этаётган қурилишларнинг бугунги ҳолати ўрганилганда, сифат талаблари ва меъёрларга амал қилмаслик бўйича қуйидаги камчиликлар аниқланди:

?Ишчиларнинг ҳаммаси ҳам махсус кийим-бошда эмас;
?Объектда махсус сақлаш омборлари йўқлигидан арматура ва бошқа металл материаллар тупроқ ерда занг ҳолатда сақланмоқда;
?Объект ички назорат ходими ва прораб йўқ;
?Ғиштлар ҳам, ғишт териш ишлари ҳам сифатсиз бўлиб, тик чоклари қоришма билан тўлиқ тўлдирилмаган;
?Ишлатилаётган арматуралар эса 5 қатор ўрнига 3 қатор қўлланилмоқда;
?Айрим кўп қаватли биноларда қаватлараро зиналари 2-қаватгача кўтарилган, аммо 4-қаватда ҳам қурилиш ишлари давом этмоқда;
?Ертўлалардаги гидроҳимоя ишлари бажарилмаган;
?А1 турдаги асос арматуралардан фойдаланиш ўрнига А3 туридан фойдаланилган;
?Нотўғри жойлаштирилиш сабабли арматуралар ҳимоя қатламидан ташқарига чиқиб қолган.

➡️2022-йилнинг март ойида қурилиши бошланган массивда шу пайтга қадар вилоят Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан тизимли назорат ишлари олиб борилган бўлиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали 105 та электрон ёзма кўрсатмалар берилган.

☁️Ўтган 7 ой давомида 1 та ҳолатда “Когон йиғма сервис” МЧЖ корхонаси томонидан стандарт талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз томёпма плиталари қурилиш объектига етказиб берилганлиги учу, шунингдек, 2 та ҳолатда қурилиш-пудрат корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан МЖтК 99-моддаси тегишли бандлари билан жарима қўлланилган.

?️Маълумот учун, тегишли қонуний ҳужжатларга асосан Бухоро вилоятининг 2 та туманида жами 720 та хонадондан иборат бўлган 36 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши режалаштирилган бўлиб, 2022-йилда Қоракўл тумани Дўрмон МФЙда 12 та ва Ғиждувон тумани Барака МФЙда 24 та 5 қаватли уй-жойларнинг қурилиши инспекция рўйхатидан ўтган.

✔️Эслатиб ўтамиз! Қурилиш вазирлиги масъуллари ва ОАВ вакилларидан таркиб топган тезкор гуруҳ ҳудудлар бўйлаб назорат ишларида давом этади.