ПРEСС ТУР

Ноябрь 15, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🗓Фарғона вилояти Фарғона туман Янги аср МФЙ “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида 33 та турар-жой бинолари қурилмоқда. Массивда бир неча уй-жойлар фойдаланишга топширишга ҳам улгурилган. Қурилиш вазирлиги ҳамда ОАВ вакилларидан иборат тезкор гуруҳ ҳудуд қурилишининг сифати ҳолатини ўрганишди.

🗺Фарғона вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига кўра қурилиш бошлангандан буён шу кунга қадар ўтказилган мониторингларда инспекция томонидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчига бажарилиши мажбурий бўлган жами 78 та қоидабузарликдан иборат 37 та ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан 6 та ҳолатда мансабдор шахсларга чора кўрилган.

❕Шунга қарамасдан ички, муаллифлик ҳамда техник назорат ходимларининг ўз вазифасига масъулиятсизлиги ҳамда назорат ишларидаги лоқайдлиги сабабли массив қурилишида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйилган (суратларда). Жумладан:
– металл қопламалар ҳимоя бўёқ қатламисиз монтаж қилиб юборилган;
– лойиҳа талабларидан чиқиб кетилгани сабабли айрим кўп қаватли уй-жойларга кириш эшиги ўрни ҳам йўқ;
– баъзи қурилиш материалларидан лойиҳа чизмаларида белгиланганидек фойдаланилмаган;
– кўп қаватли уйларнинг биридаги ертўлага олиб тушувчи деворида жиддий ёриқ ҳосил бўлган.

✔️Қурилиш иштирокчилари ҳамда унга жавобгар шахслар аниқланган камчиликлар тез орада бартараф этилишига ваъда беришди.

➖Қурилиш вазирлиги барча камчиликларни тузатиш жараёнлари назоратга олинганини маълум қилади ва бу мавзуга яна қайтади.