• Ishonch telefoni/Телефон доверия: 1298
info@mc.uz
QURILISH SOHASIDA LITSENZIYALASHTIRISH

ПРEСС ТУР ОНЛАЙН

Декабрь 6, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

?Яккабоғдаги “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиши муаллифлик ва техник назорати талабларига жавоб берадими?

?Назорат гуруҳи томонидан пресс-тур давомида мазкур объект қурилиши айрим камчиликлардан ҳоли эмаслиги аниқланди.

Жумладан:
✔️қиш шароитида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаган;
✔️қурилиш материалларини сақлаш учун махсус омборхона мавжуд эмас;
✔️айрим биноларнинг фасад қисмига ёпиштирилаётган базалт қопламаси устидан тортилиши кўзда тутилган сеткалар тўлиқ тортилмаган;
✔️лойиҳада газоблокли парда деворлари мустаҳкамлигини ошириш бўйича металл 4 лик уголниклар назарда тутилган. Жойида ўрганишлар давомида 3 лик уголниклардан фойдаланилгани аниқланди;
✔️ўрнатилган ромларнинг девор билан оралиқ масофалари монтаж пенаси билан тўлиқ тўлдирилмаган.

✔️Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизими орқали мазкур объектда 130 марта мониторинг ишлари олиб борилган. Ўтказилган мониторинг натижаларига асосан аниқланган камчиликлар бўйича 160 та ёзма кўрсатмалар берилган. 3 та ҳолат бўйича қурилиш субъектлари масъул ходимларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага йўналтирилган.