Саноат алпинизми методлари билан баландликда таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш

MCUZ > Саноат алпинизми методлари билан баландликда таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш

БАЛАНДЛИКЛАРДА САНОАТ АЛЬПИНИЗМИ УСУЛЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ, ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1.  лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган.
  2.  юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  3.  лицензияловчи органнинг лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиққани учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
  4.  баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади;
  5. баландликларда саноат альпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари.
Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

 

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИ:

Талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган

 

ХИЗМАТ НАРХИ: 1 БҲМ

 

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/docs/246449#310189

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Срок выдачи: 5 йил