• Ishonch telefoni: 1298 •

Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация

MCUZ > Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация

ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИГА ГУВОҲНОМА ОЛИШ

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1.  мулк ҳуқуқи билан экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
  2.  мутахассислар дипломлари нусхалари.
Лицензия талабгори лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими лицензия талабгори номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса лицензия талабгори мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

 

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИ:

Аккредитацияловчи орган сўровнома тушганидан сўнг 7 иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади

 

ХИЗМАТ НАРХИ: 20 БҲМ

 

Меъёрий ҳужжатга ҳавола: https://lex.uz/docs/4325671#4327048

Лицензияловчи орган

Қурилиш вазирлиги

 

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик шахслар

 

Лицензия давомийлиги: 5 йил