Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш — давр талаби

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш — давр талаби
Апр 1, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Президентнинг тегишли қарорига асосан мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан) “Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу марказларнинг 9 таси Қурилиш вазирлиги таркибидаги таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилди. Таълим масканларидаги қисқа муддатли ўқув курсларида 14 та қурилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади.

Мазкур Марказларда замонавий мультимедиа билан жиҳозланган синф хоналари, энг охирги русумдаги ишлаб чиқариш техникалари ўрнатилган ўқув устахоналари ва махсус техникаларга эга ўқув полигони, шунингдек ётоқхона, ошхоналар таҳсил олувчилар ихтиёрида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Марказларда муддатли ҳарбий хизматдан ва сафарбарлик чақируви резерви хизматини тугатганлар ҳамда меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар маҳаллий қурилиш ташкилотларида ҳамда хорижда ишлаш учун қурилиш соҳаси бўйича касб эгаси этиб тайёрланади.

Натижада ушбу фуқаролар хорижий давлатларда оддий ишчи сифатида эмас, балки ўша мамлакатнинг давлат тили ва мамлакат тарихи, анъаналари, урф-одатлари ва қонунчилигидан хабардор мутахассис сифатида ўз фаолиятини амалга оширади.