Ishonch telefoni: (+998 71) 210-11-04 (ichki raqam 5 )

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов куни кеча Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов куни кеча Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди
May 3, 2021 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов куни кеча Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб, у ерда “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Президент Фармони ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Андижонда барпо этилаётган Президент мактаби биносини ҳам кўздан кечирди.

Мутахассислар билан объектларни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш бўйича фикр алмашилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.