Жорий йилнинг 18 февралида Қурилиш вазирлигида “Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.” компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Компания бош ижрочи директори жаноб Чои Мун Кю бошчилигидаги корейс делегацияси билан бирга юртимиздаги етакчи тармоқ лойиҳалаш ташкилотлари раҳбарлари “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” МЧЖ, “ТОШУЙЖОЙЛИТИ” АЖ ва “ЎЗОҒИРСАНОАТЛОЙИҲА” АЖ раҳбарлари ҳам учрашувда иштирок этишди.
Унда илк ўринда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш соҳасида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва ҳудудимизда фаолият юритаётган лойиҳалаш ташкилотларини ўзгартириш масалалари ҳам кўтарилди. Бундан ташқари кореялик мутахассислар лойиҳаларда инвестор сифатида ўзаро иштирок этиш учун қизиқиш билдиришди. Жумладан, ҳамкорлик йўлларини ва амалий қадамларга ўтиш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.