⚡️ Жорий йилнинг 26 март куни Қурилиш вазирлигида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Техник меъёрлаш, янги технологияларни жорий этиш бошқармаси, Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда юрисконсульт З.О.Тоғаев маъруза қилди. Қурилиш вазирлиги марказий аппаратидаги бошқарма ва бўлимлар, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимлари иштирокидаги учрашув баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди.