Қурилиш вазирлигига коррупциясиз йўл!

MCUZ > Янгиликлар > Фотолавҳалар > Қурилиш вазирлигига коррупциясиз йўл!
Ноябрь 15, 2022 Posted by: tested Фотолавҳалар Янгиликлар

🔎”Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдир”.

🔔Юртбошимиз томонидан таъкидланган ушбу тизим бошқа соҳаларда бўлгани каби қурилиш сегментида ҳам кадрларни ишга қабул қилишда муҳим дастури амал бўлди.

♾Лавозимларга номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, соҳага янгича ёндашувини инобатга олган ҳолда, энг муносибларгина сараланмоқда.

🟢Айни дақиқаларда Қурилиш вазирлиги Пудрат бозори ва қурилиш индустриясини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимига номзодлар тест босқичида синовдан ўтказилмоқда. Кейинги босқич эса — соҳа масъул вакиллари билан суҳбат.

💎Қурилиш вазирлиги тизимида кадрларни ишга қабул қилиш, лавозимларга танлов ўтказишда адолат ва очиқликни таъминлаш бўйича Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби изчил ишлар соҳани ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этади.